Япония бош вазири Фумио Кисида мамлакатда рўй берган зилзила туфайли Марказий Осиёга бўлажак сафарини бекор қилади, деб ёзади Japannews.

Бу қарор Миязаки префектурасида 8 август, пайшанба куни содир бўлган 7,1 баллик кучли зилзиладан сўнг қабул қилинди.

Япония бош вазири Марказий Осиёга ташрифи доирасида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга ташриф буюриши керак эди.

Япония ҳукумати раҳбарининг “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этиши ҳам режалаштирилган эди.

Мавзуга алоқадор