Путин рус армияси аскарлари сонини 180 минг нафарга оширди
Россия президенти Владимир Путин Россия армиясидаги аскарлар сонини тахминан 180 минг нафарга ошириб, умумий ҳарбий хизматчилар сонини 2 млн 389 мингдан ортиқ кишига етказиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Тегишли қарор 16 сентябрь, душанба куни норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар порталида эълон қилинди ва 2024 йил 1 декабрдан кучга киради.
"Россия
Федерацияси Қуролли Кучларининг штат даражасини 2 389 130 бирлик, шу жумладан 1
500 000 нафар ҳарбий хизматчилар миқдорида белгилашга қарор қилдим", - дейилади
ҳужжатда.
Путин Россия ҳукуматига федерал бюджетдан мамлакат Мудофаа
вазирлигига ушбу Фармоннинг 1-бандини амалга ошириш учун зарур бўлган бюджет
маблағларини ажратишни таъминлашни топширди.
Қуролли Кучлар шахсий таркиби охирги марта 2023 йил
декабрида ўзгартирилган эди. Ўшанда
у 2 209 130 кишига, шу жумладан 1 320 000 ҳарбий хизматчига кўтарилганди. Кейинроқ ҳарбий хизматчилар сони 170
минг кишига оширилди.