2023 йилда 2022 йилга нисбатан глобал ядро қуроли харажатлари 10,8 млрд долларга ошган. Бу ҳақда Ядро қуролларидан воз кечиш бўйича халқаро кампания (ICAN)нинг ҳисоботида келтирилган. 

Швеция таҳлил марказига кўра, дунёнинг тўққизта ядро қуролига эга давлати сўнгги беш йил ичида ўз арсеналларини модернизация қилишда давом этяпти. Бунга охирги пайтда замонавий урушларда ушбу қуролнинг тўхтатувчи куч сифатида кўрилаётгани сабаб бўляпти.
“Совуқ уруш давридан бери ядровий қуроллар халқаро муносабатларда бунчалик муҳим роль ўйнаганини кўрмаганмиз ”, – дейди Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институтининг оммавий қирғин қуроллари дастури директори Уилфред Ван.
Жумладан, тўққизта ядровий держава 2023 йилда ўз арсеналларига жами 90,8 млрд доллар сарфлаган. Қуролсизланиш фаоллари гуруҳи бу рақамлар 2022 йилга нисбатан 2023 йилда глобал харажатлар 10,8 млрд долларга ошганини, бу ўсишнинг 80 фоизи Қўшма Штатлар (51,5 млрд доллар) ҳиссасига тўғри келишини маълум қилган.

Иккинчи ўринни Хитой (11,8 млрд доллар), учинчи ўринни эса Россия (8,3 млрд доллар) банд қилиб турибди.

"Бу пуллар глобал хавфсизликни яхшилашга эмас, аксинча одамлар ҳаётига таҳдид солиш учун харжланмоқда ", – дейди ICAN тадқиқотлари координатори Сандерс-Закре.

Мавзуга алоқадор