Бомбаланаётган Ғазо: 346-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 346 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазо маркази,
Зайтун ҳудуди, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан
буён 41226 киши ҳалок бўлди, 96413 киши жароҳатланди.
▪️ Ғарбий Соҳилда Наблус, Қалкилия
ва Ал-Халилда босқинчиларга қарши шиддатли жанглар кетмоқда. Тубас батальони
қўмондони шаҳид бўлди.
▪️Қуддусда Дамашқ дарвозаси яқинида пичоқли ҳужум оқибатида
бир исроиллик аскар яраланди. Босқиндаги Негевда яшовчи 33 ёшли ҳужумчи шаҳид
бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ ҳудудида ишғол техникасини йўқ
қилди ва босқинчилар отрядига ҳужум қилди.
▪️Ироқ қаршилик кучларининг дронлари Ҳайфага ҳужум қилди.
▪️Яман ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Дҳамар провинциясида
Американинг ўнинчи МQ-9
учувчисиз учоғини
уриб туширди. Ушбу дроннинг
қиймати 30 млн доллар атрофида.
▪️Босқинчи
матбуоти: Исроил армияси Иордания билан чегарада транспорт воситаларининг кириб
келишини олдини олиш учун хандақ қазишни бошлади.
▪️Усама
Ҳамдан: ҲАМАС раҳбари Яҳё Синварнинг расмий мурожаати тез орада тарқатилади. Бу
унинг 7 октябрдан бери биринчи баёноти бўлади.
▪️Haaretz
нашри Исроил армияси Ғазода урушиш учун африкалик муҳожирларни ёллашга ҳаракат
қилгани, уларга доимий яшаш учун рухсатнома ваъда қилингани, бироқ ҳеч қандай
натижага эришилмаганини маълум қилди.