Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Греция президенти Кириакос Митсотакис билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг юзлаб аъзолари айни пайтда Туркияда даволанаётганини маълум қилди.

“Мен ҲАМАСни ҳеч қачон террорчи ташкилот деб ҳисобламаганман”, деди Туркия президенти. "Менинг мамлакатимда 1000 дан ортиқ ҲАМАС аъзолари ҳозирда шифохоналарда даволанмоқда."

Эрдўғон келажакда Фаластин ҳаракатига ёрдам беришда давом этишга ваъда бериб, юнон ҳамкасбининг ёндашувини нотўғри деб атади.

“Сизнинг нотўғри ёндашувингизга ҳеч қачон қўшила олмайман, бу адолатсизлик бўларди. Агар уларни террор ташкилоти десангиз, биз хафа бўламиз”, деди Туркия раҳбари.

Туркия раҳбари, шунингдек, БМТда овоз бериш чоғида мамлакатнинг Исроил тарафдори позициясини эгалламагани учун Грецияга миннатдорчилик билдирди.

“Сиз БМТда ўз овозингизни бериб, бу адолатсизлик ва шафқатсизликка шерик бўлмадингиз ва мен шуни истардим. Бунинг учун раҳмат," деди Эрдўғон.

Мавзуга алоқадор