Мен кимман? Мен Америка Қўшма Штатлариман. Мен нима қиламан? Мен урушларни қўллаб-қувватлайман, қўзғатаман ва тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қиламан. Қолаверса, мен ўзим хоҳлаган нарсани амалга ошириш учун демократиядан баҳона ўлароқ фойдаланаман. Бу иш билан қачондан бери машғулман? Мен буни ташкил топганимдан бери қилиб келаман. Буни қаерда қиламан? Мен буни ҳамма жойда қиламан; Деярли ҳамма ерда мен сабабли тўкилган қон излари бор. Буни қандай қиламан? Менда буни қилишнинг турли усуллари мавжуд, лекин асосан мамлакатларни пул ва қурол билан таъминлаш ёки ўзим иштирок этишни кўпроқ афзал биламан. Нега буни қиламан? Ўзимнинг стратегик манфаатларимни илгари суриш учун. Хўш, мен кимман? Мен инсон қиёфасидаги жинман.

Шуни таъкидлаш керакки, бу кенг жамоатчилик эмас, АҚШ ташқи сиёсати.

Ушбу бир нечта сатрлар Қўшма Штатларни яширин ёки “кўринадиган” ролдаги актёр сифатида тасвирлайди. АҚШ Украина ва Исроил билан бўлганидек урушни қўллаб-қувватлаганда, буни унинг яширин роли дейиш мумкин. "Кўринадиган" ролни Ироқ ва Афғонистон урушларидаги АҚШнинг бевосита иштирокида топиш мумкин.

Биз ҳаммамиз Қўшма Штатларни биламиз, лекин биз унинг сунъий ташқи сиёсати ва сохта уруш ташвиқотидан хабардормизми? Ҳозирда иккита ҳалокатли уруш бўлиб ўтмоқда: Биринчи уруш Европанинг марказида, Украинадаги Россия уруши. Иккинчи уруш Яқин Шарқнинг марказида, Исроилнинг Ғазодаги фаластинликларга қарши уруши.

Иккала уруш ҳам кўп жиҳатдан ўхшашликларга эга. Шуниси эътиборга лойиқки, Қўшма Штатлар иккала урушда ҳам етакчи ролни ижро этмоқда ва Исроил ва Украинанинг асосий ёрдамчиси сифатида хизмат қилади. Ажабланарлиси шундаки, НАТО ва Европа Иттифоқи ҳам худди шундай ёндашувга амал қилади ва Исроил ва Украина ўртасида ҳам сиёсий ҳамкорлик мавжуд.

Украинадаги уруш икки йил аввал бошланган бўлсада, аслида унинг ибтидоси 2014 йилга бориб тақалади, Фаластиннинг Исроил билан миллий кураши эса 76 йилдан бери давом этмоқда. Қўшма Штатларнинг Исроилни доимий қўллаб-қувватлаши халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари стандартларининг мисли кўрилмаган бузилиши билан ажралиб турадиган 56 йиллик ишғолни қонунийлаштиради. Бу йиллар ичида урушдан бошқа бир ечимни қўллашнинг имкони йўқмиди? Демак, урушни ҳеч бир шароитда оқлаб бўлмайди.

Девид Свансон ўз китобида барча урушларни "ёлғон" деб таърифлаган, яъни тарих давомида ҳеч бир уруш оқланмаган. Урушлардан инсоният манфаати ҳисобига уруш раҳбарлари мақсадларига эришиш учун фойдаланилган.

Бошқа томондан, Украинадаги урушга етакчилик қилаётган Россия Исроилнинг Ғазодаги урушини қоралаб, ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда. Қандай қилиб дерсиз? Агар Россия тинчликсевар бўлса, Украинадаги урушни тўхтатгани маъқул эмасмиди? Муҳими, Россия Ғазодаги Исроил урушининг тўхтатилишига йўл қўймаслик учун вето ҳуқуқидан фойдаланишдан ташқари, АҚШни Исроил ва Украинани маблағ, қурол-яроғ ва логистика билан таъминлашда ва шу орқали уни геноцидда иштирок этишда айбламоқда.

Шу билан бирга, Холокостга дучор бўлган жамият бугунги кунда уни ўзи амалга оширмоқда. Холокостга дучор бўлган одам қандай қилиб Холокостни амалга ошириши мумкин? Ёки биз тажовузкорлар қурбонга, кўчманчилар маҳаллий аҳолига, мустамлакачи эса тинчликпарварга айланган тескари дунёда яшаяпмиз десак бўладими?

Исроилнинг Ғазодаги ҳозирги уруши бошқа кўплаб Исроил урушлари орасида энг узоқ давом этган урушдир. Қўшма Штатлар вето ҳуқуқидан фойдаланишда давом этиши, дипломатик резолюцияларнинг олдини олиши ва зўравонлик даврини давом эттириши билан ўт очишни тўхтатиш келишувига эришишга халал бермоқда.

Ушбу Исроил урушининг оқибатлари шундаки, у эҳтимолий равишда кенгайиб бориши мумкин, яъни Қизил денгиздаги кескинлик табиий равишда глобал иқтисодий хавфсизликка таҳдид солади.

руш қаерда бўлмасин, АҚШ унда бевосита ва билвосита иштирок этади. Ушбу иштирок кўплаб ишонарсиз сабаблар билан "оқланади". Бироқ, вақт ўтиши билан ҳақиқат ошкор бўлади. “Ню Йорк Таймс” Украинада Россияга жосуслик қилиш учун 12 та махфий базалар мавжудлигини ошкор қилгани бунга ёрқин мисолдир.

2024 йил феврал ойида АҚШ махсус кучлари қўшинлари Тайванда доимий жойлаштирилиши хабар қилинган эди. Тайванга ҳарбий машғулотлар учун тренерларнинг юборилиши нафақат ҳарбий мавжудликни кучайтиради, балки можаронинг жиддий тус олиши эҳтимоли ҳақидаги хавотирларни ҳам оширади. Доналд Трамп ва Жо Байден маъмурияти даврида Қўшма Штатлар қурол сотишга ката урғу берди ва Тайванга тренерлар юборди. Бу Тайванни ҳарбийлаштиришга, минтақавий кескинликнинг янада кучайишига олиб келди.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Тайваннинг Кинмен ва Пенгу шаҳарларида доимий ваколатларини ўрнатди. Бу муассаса ҳам мавжуд беқарорликни кучайтиради. Бошқа давлатлар, жумладан, Хитой ҳам бу ҳаракатни провокацион деб ҳисоблаши мумкин, бу эса геосиёсий кескинликни ошириши ва минтақада барқарор ва осойишта муҳитни сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказиши мумкин.

Умуман олганда, “Мен кимман ўзи? Мен бутун дунё бўйлаб можаролар ва урушларни қўзғатувчи кучман!”.

АҚШ ўз зиммасига олган бу рол даражаси биз тасаввур қилганимиздан ҳам хавфлироқдир; у ўзининг дунё бўйлаб стратегик равишда жойлаштириб чиққан кўплаб ҳарбий базалари билан ер юзининг ҳар бир бурчагига таъсир ўтказиб туради.

Ачинарли воқелик шуни кўрсатадики, Америка Қўшма Штатлари дунёга бизнинг энг оғир ташвишларимиздан ҳам кўпроқ таъсир кўрсатмоқда. 

Муҳаммад Довуд АсадуллоҳAzon Global таҳлилчиси

Мавзуга алоқадор