Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда, дея баёнот берди мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақирди.

«Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёдаги нотинчлик ҳақида гапирар экан, “Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалар мутлақо ўзгарди", – деган эди. 

Ўзбекистон президентининг фикрича, "ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди”.

Мавзуга алоқадор