Фаластинлик жангчилар сўнгги 72 соатда Ғазода ўнлаб Исроил ҳарбийлари, жумладан, Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) бош штабининг собиқ раҳбари Гади Айзенкотнинг ўғли сержант Гал Меир Айзенкотни йўқ қилди.

Ғазо шимолида бўлиб ўтган жангларда Кичик Айзенкотнинг ҳам ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни Исроил армияси матбуот хизмати тасдиқлади.

Исроил ҳозиргача Ғазо уруши чоғида 89 нафар аскарини йўқотганини расман тан олди. Фаластин томони эса йўқ қилинган исроиллик ҳарбийлар сони бундан кўпроқ эканини маълум қилмоқда.

Жумладан, ал-Қассам бригадалари (ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти) матбуот котиби Абу Убайданинг куни кеча фаластинликлар 72 соат ичида Исроилнинг 135 та техникаси ва ўнлаб ҳарбий хизматчиларини, жумладан 16 зобитни тўлиқ ёки қисман йўқ қилганини билдирди. 

Мавзуга алоқадор