Фото: Kun.uz | Online

Россия Федерацияси Вазирлар Кенгаши ёзги таътил ва дала ишлари, шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводини режалаштирилган таъмирлаш вақтида талаб ортиши барқарорлаштириш мақсадида 2024 йил 1 мартдан олти ой муддатга бензин экспортига вақтинчалик чеклов жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Чеклов ЕОИИ мамлакатлари, шунингдек, Жанубий Осетия, Абхазия, Мўғулистон ва Ўзбекистонга татбиқ этилмайди.

Россия бош вазирининг ўринбосари Александр Новак биржада дизель ёқилғисини сотиш нормативини 16 фоизгача оширишни яна бир чора сифатида таъкидлади. Мамлакатда 2023 йил 21 сентябрдан 17 ноябргача ҳам “автомобиль ёқилғисининг ички бозоридаги нарх конъюнктурасини барқарорлаштириш мақсадида” бензин экспортига тақиқ жорий этилган эди. Тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ички бозор ёқилғи билан тўйингани ва таклиф профицити юзага келганидан сўнг қабул қилинди.

РФ Энергетика вазирлиги зарурат туғилса, автобензин экспортига тақиқ бекор қилинишини истисно этмади.

Мавзуга алоқадор