Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил армияси Ғазо шарқидаги Эд-Дерак туманида кўчирилганлар бошпана топган Эт-Табиин мактабига ҳужум қилди.

Минглаб одамлар бошпана топган мактабда бомдод намозини ўқиётган пайтда содир бўлган ҳужумда камида 100 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар тан жароҳати олди.

Маҳаллий манбаларнинг қайд этишича, жасадлар ҳужум туфайли парчаларга бўлинган ва ёнғин туфайли ёниб кетган. Фуқаролик мудофаа гуруҳлари атрофга сочилиб кетган жасад қисмларини тўплашда қийналгани билдирилди.

Исроил армияси ҳаво кучлари ҲАМАС Табин мактабидан штаб-квартира сифатида фойдаланганини иддао қилди.

Мавзуга алоқадор