Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 256 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар:

  • Босқинчилар Нусейрат ва Буриж лагерларидаги турар-жой биноларига ҳужум қилди. 17 киши ўлдирилди. Уларнинг қарийб ярми болалар. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37347 нафарга етди.
  • Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Ерихо, Рамаллаҳ, Тулкарм, Халил, Қалқиля ва Байтлаҳмга ҳужум қиляпти. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган. Ҳибсга олинган ва сўроқ қилинаётганлар орасида болалар ҳам бор.
  • Ал-Қассам жангчилари Рафаҳ ҳудудида босқинчилар билан шиддатли жангга киришди. Босқинчилар Рафаҳ марказига кириб боришга ҳаракат қилмоқда.
  • Ғазо ҳукумати: Исроил тажовузи оқибатида ҳалок бўлган журналистлар сони 151 нафарга етди.

Мавзуга алоқадор