Босқинчилар Буриж лагери, Рафаҳ ва Шайх Радван ҳудудига ҳужум қилди. Бир кунда 54 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери жами 36 731 киши шаҳид бўлди.

Ғарбий Соҳилда босқинчилар Халил, Наблус, Женин, Тулкарм ва Эрихонга бостириб киришди. Бир фаластинлик ҳалок бўлди, 9 нафари яраланди.

Ғазо қаршилик жангчилари: Биз Нитсапим ўқида босқинчиларнинг позициясига зарба бердик.

Ҳусийлар Қизил денгизда иккита Элбелла ва ААЛ ГEНОА кемаларига ҳужум қилишди. Ҳусийларнинг ҳужумлари туфайли Осиёдан Буюк Британияга битта контейнерни ташиш нархи 2500 доллардан 7500 долларгача ошди.

Халқаро Амнистия: Исроилни шармандалар рўйхатига киритиш тўлиқ оқланган қадамдир.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазонинг 3000 дан ортиқ боласи босқинчиларнинг ҳужумлари натижасида оёқ-қўлларидан айрилди.

Оммавий ишғол: Армия захираси WhatsApp орқали Ғазодаги уруш учун кўнгиллиларни қидиришни бошлади.

Мавзуга алоқадор