• Босқинчилар Нусайрат, Мағози, Бурейж қочқинлар лагерлари, Хон Юнис ва Рафаҳ шаҳарлари ҳамда аз-Зайтун вилоятига шиддатли ҳужумлар уюштирди. Кун давомида фашистлар 7 марта қирғин қилишди, 71 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36550 киши шаҳид бўлди.

Ғазо қаршилик жангчилари Рафаҳ ғарбида босқинчиларга ҳужум қилди. Душман техникаси йўқ қилинди.

Ғарбий Соҳилда эрта тонгдан 700 дан ортиқ кўчманчилар ҳарбийлар кўмагида Талмуд маросимлари ўтаётган Ал-Ақсо масжидига бостириб киришди.

Женинда қаршилик жангчилари босқинчилар билан жангга киришди.

Ҳизбуллоҳ бир кунда босқинчиларга қарши 10 та амалиёт ўтказди. Ал-Маликия объектидаги бир гуруҳ аскар йўқ қилинди, Шебаа фермасидаги Забдин казармалари, Лиман баталони ва Темир гумбаз радарларига ҳужум қилинди.

Словения Фаластинни тан олди. "Бу Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги Фаластин халқига умид бағишлайди", деди Словения Бош вазири.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ХЖCга нисбатан санкциялар қўллашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

️Human Rights Watch: Исроил ҳарбийларининг Ливан жанубига трансчегаравий ҳужумларда оқ фосфорли ўқ-дорилардан кенг фойдаланиши тинч аҳолини жиддий хавф остига қўяди.

 Босқинчи аскарнинг интервьюси: Ғазодаги жангларда қатнашган вақтимда 30 та уйга кирдим, бирорта ҳам Масжиди Ақсо сурати бўлмаган уй йўқ эди.

Мавзуга алоқадор