Нигернинг бир қанча ҳудудлари кучли ёғингарчиликлар кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Табиий офатдан мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Зиндер энгкўп жабрланди.

Кучли ёмғир шаҳарнинг энг қадимги масжиди, Султон саройи рўпарасида жойлашган тарихий бинонинг қисман қулашига сабаб бўлди. Зиндер (бошқа номи Дамагарам) бир вақтлар Нигернинг биринчи пойтахти бўлган. 

Дамагарам маданий меросларни қўриқлаш уюшмаси раиси Ламину Иссака Браҳ қулаган жойда бўлган. 

“Бу қадимий масжид бўлиб, ёши 200 йилдан ошади”, –деди у. 

Лой ва ёғочдан қурилган масжид ўзининг бетакрор меъморчилиги билан машҳур эди, дея хабар бермоқда WеАфриcа24. 

Бутун мамлакат бўйлаб сув тошқинлари ушбу муссон мавсумида 217 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Мавзуга алоқадор