Расмий Қоҳира Исроил армияси ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиши шарти билан Ғазо секторига кирадиган БМТ бошчилигидаги араб кучлари контингентига ўз ҳарбийларини қўшишга тайёр. Бу ҳақда Қатарнинг "Al-Araby Al-Jadeed" газетаси хабар берди.  

Манбага кўра, бу кучлар “Фаластин ҳукумати анклавдаги вазиятни назоратга олгунича” секторда қолади.

Аввалроқ Исроил армияси бош штаби бошлиғи бир қанча араб давлатларидан келган мавқедошлари билан Баҳрайнда учрашиб, бу ҳақда гаплашиб олган эди. 

Нашрнинг ёзишича, Қоҳира минтақадаги бирор бир давлатга, жумладан Эронга қарши қаратилган ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка қарор қилган. 
"Миср ҳарбийлари бу ҳаракат давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солишини ҳисобга олиб, минтақадаги томонлар билан маълумот ва координаталар алмашишни назарда тутадиган ҳеч қандай жараёнда иштирок этмайди", деб ёзади газета.

Мавзуга алоқадор