Ишғол остидаги Ғазо сектори жанубида рўй берган тўқнашувларда Исроил армияси зобити ҳалок бўлди. Бу ҳақда 14 декабрь, пайшанба куни Исроил армияси хабар берди.

Айни вақтда Исроилнинг KAN давлат телевидениеси 8104-батальондан 38 ёшли майор Элиша Левенштерн ҳалок бўлганини маълум қилди.

Шундай қилиб, 27 октябрь куни Ғазо секторига қуруқликдан ҳужум бошланганидан буён ҳалок бўлгани расман тан олинган Исроил аскарлари сони 116 нафарга етди, 619 нафари яраланди.

7 октябрдан буён эса Исроилнинг 445 аскари ҳалок бўлди, 1704 нафари яраланди.

Бир кун аввал Исроил армияси Фаластин анклавининг шимолидаги тўқнашувларда ўн нафар ҳарбий хизматчи, жумладан беш зобит ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга алоқадор