Жазоир ташаббуси билан ўтказилаётган ёпиқ йиғилишда БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги оммавий қабрлар мавзусини муҳокама қилиши мумкин, деб хабар бермоқда “РИА Новости”. Қайд этилишича, муҳокама келаси сешанба куни бўлиб ўтиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги тириклайин кўмилган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, ўлганларнинг жасадлари қурилиш қолдиқлари билан аралашиб кетган, бу эса исроилликларни барча изларни яширишга уринганликда гумон қилишга асос бўлади. Исроил ўзига хос тарзда барча айбловларни рад этиб, дафнларни фаластинликлар ўзлари амалга оширганини даъво қилмоқда.

Аввалроқ фавқулодда хизматлар Исроил армияси томонидан қўлга олинган Хон Юнисдаги Носир касалхонаси ҳудудида зўравонлик ва қийноқлар излари бўлган 400 га яқин жасадни аниқлаган эди.


Мавзуга алоқадор