Талқин қилиниши ҳам аралашиши ҳисобланади. Нимага десангиз, сиёсатда тарихда қўлланиш, яъни русча “подоблека” дейди-ку, шуни энди асос қилиб олиш, бирор давлатга уруш очиш учун ё  бирор давлатга ҳудудий даъво очишда, тарихан менинг ерим эди, дейиш.

“Кеча менинг ота-бобомни ўлдирган анави пушкасини Тошкентнинг қоқ марказига қўйиб, лекин менинг шаҳид кетганларим, ғозийларим жон берган ота-боболаримнинг биттасини ҳам номи йўқ. Менга алам қилмайдими, мен талаб қиламан!” дейдиган авлод ўсиб чиқяпти ҳозир. Лекин катта авлод совет давридаги мафкура билан, совет тушунчаси билан қолганлар. Ҳозир, ХХI асрда Россия Федерациясида Скобелевга, генерал Кауфманга аталган катта ҳайкаллар туради. Улар шуни катта саркарда, рус империясининг кучли генераллари, зобитлари сифатида улуғлайди. Уларнинг қилган иши тарихига қарайдиган бўлсак, фақат Андижонда 20 минг одам қирғин қилган, Гўктепада (Туркманистон ҳудуди) 40 мингга яқин одам қирғин қилган. Генерал Кауфман билан Мадраимхон II сулҳ тузиб гаплашаётган пайтда Хивага қирғин билан кириб келган Скобелев. Бизнинг Ўзбекистон тарихимизда Скобелевнинг қора изи бор. Ҳозирги Марғилонни қирган одам ўша. Бир вақтлар ҳатто унинг номи қўйилган қадим Фарғона шаҳримизга. Менинг тарихимда унинг номи қора! Лекин мен шуни айтишга қўрқмаслигим керак. Россия Федерациясидаги қайсидир бир рус академиги хафа бўлади деб, ёки Президенти ҳафа бўлиб қолади деб, мен ўзимнинг тарихимни сохталаштиришга ҳаққим йўқ. Худодан кўрқиш керак, биринчидан. Иккинчидан, миллатнинг ғазабидан қўрқиш керак.

Кўпчилик олимларга айтадиганим, мен кескин чиқиш ёки кескин талаб қўйиш ниятида эмасман. Лекин оддий ўзбек сифатида менинг тарихим деган масалага келган пайтда уларникини тиқиштираверма, деган нарса туради. Чунки менинг ота-боболаримни ўлдирган, қони турибди, олинган жони турибди  ўртада, сони белгили. Ҳатто шундай воқеалар бўлдики, 1880 йилларда (ўша генерал) ўзининг қўли билан ёзган (ҳисоботлар асосида) ёзилган энциклопедиялардан, ўзим дашноқлар масаласида маълумот тўплаш учун ишлаган РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви)даги ҳужжатлардан олиб, кўрсатиб, мана турибди-ку, десангиз ҳам ишонмайдиган авлод етишиб чиқди. Скобелевнинг ўзи айтяпти: “20 минг одамни қирдим Андижонда” деб. Бўлиши мумкин эмас, деб кап-катта ўзбек одам эътироз билдиряпти. Ҳозирги кунда Украинада кўзимизнинг олдида қирғин бўляпти, лекин йўқ дейди, бу фальсификация дейди. Украинанинг ўзи айбдор, Путин тўғри қиляпти, дейди.

Мана тарихни  сохталаштиришнинг оқибати нималарга олиб келади. Ёки “Георгий лентаси” деймиз. Ахир “Георгий лента”сенинг ота-бобонгни қиргани учун, болаларини ўлдиргани, хотинларни зўрлагани учун мукофот сифатида берилган, энди ҳозир уни  сенинг кўчангда  тарғиб қилса, сен қандай чидайсан?!” деса, ахир бу “Гвардеская лента-ку”, дейди. У ҳолда “Гвардеская лента” деб айт, нима учун “Георгий лентаси” дейсан, десам, яна бир нарсалар дейди. Хуллас, мен унга тушинтира олмадим. Буни биз айтсак, яна босмачининг авлоди, диний экстремизмда айблашади, энг камида миллатчига чиқариб қўйишади. Бунга биз ўрганиб қолдик.

Мана биз жадидларимизни ўзбекнинг йўлбошловчилари сифатида биламиз. Бундан ташқари, чет элда ҳам, Америкада ҳам шундай фикрдаги дўстларимиз бор. Лекин ҳужжатларда кўрганимизда, отиб ўлдирилган ҳамма миллий қаҳрамонимизга қўйилган айблов пантуркизм, миллатчилик. Масалан, мен ўзим туркман, Туркистоннинг боласиман. Шу ер менинг Ватаним. Ўзимнинг ватанимни ҳимоясига турсам, душман сифатида кўрсатишмоқда. Албатта, уларга душманман, лекин халқимга душман сифатида, бандит сифатида кўрсата бошлади. Кейинги жараёнга қарайдиган бўлсак, мана Қатағон қурбонлари музейида рамзий бир қабр турибди. Энди буни очиқ айтиш керак. У ерда ўша бечораларнинг ўзига қаздириб, отиб ташланмаган, одам кўмилмаган жойи қолмаган. Барча шаҳидларнинг қабри ўша жой. Қанчадан-қанча бегуноҳ уламоларимиз, олимларимиз, шоирлар-у ёзувчилар, ҳаттоки баъзи маълумотларга кўра, миллий озодлик ҳаракати иштирокчиси Иброҳим Лақай ҳам шу ерга олиб келиниб, шу ерда отилган. Тарих нима учун ёлғон гапиради, ким учун ёғон гапиради?

Қаранг, Совет дарида Амир Темурни қонхўр қилиб кўрсатиш нима учун керак эди?  Чунки Сталиннинг қонхўрлигини босиш учун, беркитиш учун. Каллалардан миноралар қурдирди ёки бошқа гаплар билан одамларни қўрқитиб, одамларнинг миясини монипулация қилиб, бу ерда Сталиннинг кўзимиз олдида қилаётган ишларини ҳаспўшлаш учун ёлғон тарих ёзилди. Кейинги тарихга қарайдиган бўлсак, кўзимиз очиладиган даврга келиб яна ёлғон тарихлар ва сохталиклар бошланди. 1960-70 йилларда Леонид Ильич Брежнев, Юрий Владимирович Андроповлар келиб, “ўзбек иши” ни бошладилар. Бошқа давлат, бошқа миллатларда ўғрилик йўқмиди? Бошқа жойда коррупция йўқмиди? Айнан Ўзбекистондан бошлади. 30 мингга яқин одам қамалди, бор-буди тортиб олинди. Оқибатда, ўзбек яна айбдор, ҳаммани, ҳатто армияда юрган аскар болаларимизни руслар ўлдира бошлади.  Бизга “Сен порахўр миллат, ўғри миллат” деган ном олиб келди. Бу ҳам тарих. Энди биз буни, йўқ кеча ўтиб кетди, деб беэътиборлик қилмаслигимиз керак. Кеча ўтиб кетмади. Бу ҳар куни бўлиши мумкин. Давлат бор жойда тарих бўлади, давлат бор жойда ҳудуд бўлади, давлат бор жойда эҳтиёткорлик керак бўлади. Давлат бор жойда хавф бўлаи. Иккинчи давлат босиб олиши ёки иккинчи бир давлат қандайдир хуружлар билан ўзининг таъсирини ўтказмоқчи бўлади. Бу давлатчиликда бор нарса. Биз буни ҳар битта ўзбек боласи билиши керак.

Шуҳрат Барлос,
тарихчи

Мавзуга алоқадор