06.05.2025 08:20
33
исроил ҳарбий самолётлари Яманга ҳаво ҳужумлари уюштирди
исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг ҳусийларга қилинган таҳдидидан сўнг исроил ҳарбий самолётлари Яман ҳудудига ҳаводан зарбалар бергани хабар қилинди.
Куддусдан олинган маълумотларга кўра, исроил оммавий ахборот воситаларига маълумот берган юқори лавозимли расмий исроил самолётлари Яманда ҳаво ҳужумлари амалга оширганини тасдиқлади.
Ҳусийлар исроилдаги Бен Гурион аэропортига зарба бергани, шундан сўнг Нетаньяҳу Яманга қарши жавоб зарбаси билан таҳдид қилгани маълум эди.
исроилнинг Kanal 12 телеканалининг хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга таяниб хабар беришича, исроил самолётлари Ямандаги 10 дан ортиқ нуқтага тахминан 48 та бомба ташлаган. Ҳужумлардан аввал исроил расмийлари АҚШни хабардор қилгани қайд этилди.
Бундан ташқари, аввал ҳам ҳаводан зарба берилган Ҳудейда порти яна йўналтирилган ҳужумда жиддий зарар кўргани, ҳусийларга қарашли цемент заводлари ҳам ўққа тутилаётгани айтилди.
Канал 13 телеканалига гапирган исроиллик хавфсизлик расмийси ҳаво ҳужумларидан кейин ҳусийлар томонидан бўлиши мумкин бўлган қарши ҳужумларга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган.
Ҳусийларга тегишли “Ал-Масира” телеканалининг Телеграм саҳифасида тарқатилган хабарда Яман ғарбида жойлашган Ҳудейда порти АҚШ ва исроил томонидан 6 марта ҳаво ҳужуми билан нишонга олингани маълум қилинди.
Ҳудейда шаҳрининг Бачил туманида жойлашган цемент заводи ҳам исроил ҳужумларидан зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, кеча исроил пойтахти Тел-Авив шаҳридаги Бен Гурион аэропорти ҳусийлар томонидан баллистик ракета билан нишонга олинган эди.
исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу шундан сўнг баёнот бериб, “Биз АҚШ билан ҳамкорликда ҳаракат қилмоқдамиз. Олдин ҳам ҳусийларга зарба берганмиз, келгусида ҳам бунда давом этамиз”, деган эди.