01.05.2025 14:24
65
Аҳмат Қодиров фонди Ғазодаги оғир ярадор болага ёрдам кўрсатди
Аҳмат Қодиров номидаги фонд Исроил бомбардимони оқибатида оғир тан жароҳати олган ғазолик болага молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «Грозний-информ» Фаластин хайрия ташкилотига таяниб хабар берди.
Гап шундаки, бола яшаган уй босқинчи исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан нишонга олинган эди.
Портлаш тўлқини ёш болани қўшни томга улоқтирган, бунинг оқибатида у оғир тан жароҳати олган эди.
Боланинг оила аъзолари тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Воқеа акс этган суратлар халқаро ОАВларда тарқалиб, кўпчиликнинг норозиликларига сабаб бўлганди.
Шунингдек, фонд томонидан боланинг даволаниши учун маблағ ажратилган ҳамда унинг бирламчи эҳтиёжлари таъминланган. Вакиллар болага тўлиқ соғайгунига қадар ёрдам кўрсатишини билдирган.