28.04.2025 07:04
88

Ўзбекистонликларнинг БААга кириш тақиқландими?

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бунга муносабат билдирди.


Қайд этилишича, ўзбекистонликларнинг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир.


"Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган", дейилади хабарда.


Шунингдек, ТИВ вакили фуқаролардан фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишни сўради.


Эслатиб ўтамиз, 20 апрел куни Дубайда Ўзбекистоннинг ўнлаб фуқаролари иштирокида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалганди. БАА томони ушбу иш доирасида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини билдирган. 


Мазкур воқеадан кейин Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.