28.04.2025 06:05
53

Хитой баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди

Хитой Филиппин яқинида жойлашган баҳсли оролни ўз ҳудуди сифатида эълон қилди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.


Маълум бўлишича, Жанубий Хитой денгизидаги Спратли архипелағининг бир қисми бўлган Сэнди-Кей оролига Хитой соҳилни қўриқлаш хизмати ҳодимлари мамлакат байроғини ўрнатган. 


Бу ҳодиса минтақадаги баҳсли ҳудудларни амалий эгаллаш борасида сўнгги йиллардаги илк қадамлардан бири сифатида қайд этилмоқда.


TRT нашрининг ёзишича, Сэнди-Кей — майдони 200 квадрат метрдан бироз каттароқ бўлган қумли қирғоқдан иборат. Халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, бундай орол атрофида 22 километрлик ҳудудий сувлар устидан суверенитетни таъминлаш ҳуқуқини беради.


Филиппин томони ҳозирча оролда Хитойнинг доимий фаолияти қайд этилмаганини маълум қилди. 


Филиппин денгиз хавфсизлиги бошқармаси вакилига кўра, Хитой соҳилни қўриқлаш хизмати ходимлари байроқ ўрнатиш ва суратга олиш ишларини якунлагандан сўнг, ҳудудни тарк этган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.