24.04.2025 09:07
107

Маҳмуд Аббос ҲАМАС етакчиларини ҳақорат қилди

Маҳмуд Аббос ҲАМАС етакчиларига бевосита мурожаат қилиб, уларни ҳақорат қилди. У Фаластин Озодлик Ташкилоти Марказий Кенгашининг йиғилишидаги нутқида “Эй итларнинг болалари, асирларни қўйиб юборинг, халқимизни қутқаринг ва исроилга ҳеч қандай баҳона топишга имкон берманг”, дея мурожаат қилди.


Eurasia today’нинг Facebook’даги расмий саҳифасида ёзилишича, бу баёнот Аббоснинг ҲАМАС ҳаракати билан бўлган кескин қарама-қаршиликларини очиқ юзага чиқарган.


У мурожаати давомида: “Ғазо секторида давом этаётган қирғинни тўхтатиш – бизнинг асосий вазифамиз. Ҳар куни юзлаб бегуноҳ одамлар ўлдирилмоқда. Нега сиз америкалик гаровдагиларни озод қилмаяпсиз?” деган.


Ҳозирча Аббос барча 59 нафар гаровдагиларни назарда тутганми ёки фақат АҚШ фуқаролариними — бу аниқ эмас. Маълумотларга кўра, АҚШ ва исроил фуқароси Эдан Александер ҳозирча тирик ҳолда ҲАМАС томонидан гаровда ушлаб турилган ягона америкалик ҳисобланади. 


Cursorinfo’га кўра, ҲАМАС вакиллари бу баёнотларга тезда жавоб қайтарган. Ҳаракат етакчиларидан бири Бассем Наъим Аббоснинг сўзларини танқид қилиб, унинг чиқишини “Фаластин халқининг қонуний раҳбарлигини сўроқ остига қўювчи” ҳаракат деб атаган.


“Маҳмуд Аббос ўз чиқишида Ғазонинг ор-номусли ҳимоячиларини ҳақоратлади. У мунтазам равишда Фаластин халқини босқинчилик жиноятларида айблаб келмоқда”, деган ҳаракат вакили.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.