24.04.2025 07:58
70

Путин Башар Асадни Сурияга қайтармоқчи эмас

Янги Сурия ҳукумати шу йилнинг январ ойида Россияга расмий мурожаат қилиб, собиқ президент Башар Асадни экстрадиция қилишни сўраган эди. Бироқ Кремль бу илтимосни рад этди. Бу ҳақда Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ The New York Times нашрига берган интервюсида маълум қилди.


Россиянинг рад жавобига қарамай, Дамашқ Москва билан алоқаларни узмоқчи эмас. Сурия етакчисининг айтишича, мамлакат армиясининг аксарият қуроллари Россияда ишлаб чиқарилган ва Кремль билан озиқ-овқат ҳамда энергия таъминоти борасида ҳамкорлик келишувлари мавжуд. 


“Биз бу стратегик манфаатларни инкор эта олмаймиз”, деди Аҳмад аш-Шаръ.


Реутерс агентлиги Асаднинг экстрадиция қилиниши бўйича музокаралар ҳақида дастлаб хабар берган, бу маълумотни кейинчалик Al Arabiya ва Al Hadath манбалари ҳам тасдиқлади. Эндиликда Дамашқ ушбу жараённи расман эълон қилди.


Шунингдек, Сурия ҳукумати Башар Асад Россияга олиб кетган йирик миқдордаги молиявий маблағларни қайтаришни талаб қилмоқда. Маълумотларга кўра, собиқ раҳбар пул билан бирга муҳим ҳужжатлар, ноутбуклар ва махфий маълумотлар сақланган қаттиқ дискларни ҳам олиб кетган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.