22.04.2025 10:04
80

Россиядаги мусулмонлар қабристони топталди

Рязан вилоятининг Касимов шаҳрида номаълум шахслар мусулмон қабристонига ҳужум қилиб, бир нечта ёдгорликларни вайрон қилди. Бу ҳақда Россия Мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.


Маълум қилинишича, тўртта қабр тошини ерга ағдариб ташлаган. Улар орасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси, Касимовда туғилган ва Курск жангида жасорат кўрсатган Маҳмуд Давлитсаровнинг ёдгорлик тоши ҳам бор. 


Маҳмуд Давлитсаров урушда кўрсатган жасорати учун “Иккинчи Жаҳон уруши I даражали” ордени билан тақдирланган эди.


Хабарда айтилишича, мазкур ҳодиса юзасидан ҳозирда жиноят иши қўзғатилган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россиянинг Ставропол ўлкасида жамоат жойларида намоз ўқилгани учун 300 минг рублгача (3700 доллар) жарима белгилангани маълум қилинган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.