18.02.2025 17:52
Миср Ғазони қайта тиклаш бўйича режа тайёрламоқда
Миср ҳукумати президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ташаббуси билан Ғазо секторини қайта тиклаш ва маҳаллий аҳолини депортация қилишни истисно қилувчи реконструкция режасини тайёрламоқда.
"Ал-Аҳрам" нашрининг хабар беришича, ушбу режа Ғазо ичида фаластинликлар учун “хавфсиз зоналар” яратилишини назарда тутади. Шу билан бирга, Миср ва халқаро компаниялар минтақа инфратузилмасини тиклаш ишларини олиб боради.
Ўтиш даври бошқаруви – ҲАМАС ёки Фаластин маъмуриятига алоқаси бўлмаган янги бошқарув тузилмасини шакллантириш.
Хавфсизлик – Ғарбда ўқитилган собиқ ПА ҳуқуқ-тартибот ходимлари иштирокида Фаластин полиция кучини ташкил этиш.
Қайта тиклаш босқичлари – 5 йил давом этадиган уч босқичли жараён. Илк олти ойлик “эрта тикланиш” даврида фаластинликлар гуманитар ёрдам билан таъминланади ва кўчма бошпаналарда жойлаштирилади.
Ушбу таклиф Европа Иттифоқи дипломатлари, шунингдек, Саудия Арабистони, Қатар ва БАА билан муҳокама қилинмоқда. Бу борада Миср Ғазони қайта тиклашни молиялаштириш учун халқаро конференция ташкил этишни режа қилган. Франция ва Германия ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Миср, Саудия Арабистони, Қатар, БАА ва Иордания ташқи ишлар вазирлари бу режани Араб Лигаси саммитида тақдим этишдан олдин Ар-Риёдда муҳокама қиладилар.
Мисрнинг бу ташаббуси АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф этган Ғазони қайта қуриш ва фаластинликларни жойлаштириш режасига жавобан ишлаб чиқилган.