14.02.2025 14:05

Ўзбекистонда қимор сабаб қарзга ботган йигит уч боланинг онасини пичоқлаб ўлдирди

Фарғона шаҳрида онлайн қимор сабаб қарзга ботган йигит қўшни маҳалладаги хонадонга ўғриликка тушиб, уч болали аёлни пичоқлаб ўлдирди. Суд уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.  

«Бу Кун» информацион дастурининг маълум қилишича, 26 ёшли йигит ўғирлик илинжида қўшни хонадонга киради. Шу вақт бироз аввал ухлаб ётган хонадон соҳибаси ташқарига чиққан ва йигитни кўриб, қўрқувдан бақирган.

Аёл хонасига қайтиб киришга уринганида йигит унга қўлидаги пичоқ билан бир марта зарба бериб, воқеа жойидан қочиб кетган. Аёл эса шу жойнинг ўзида ҳалок бўлган.

Суд қарздорни ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш ҳамда уй-жой, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кириб, босқинчилик қилишда айбдор деб топган.
 
Бироқ муаммонинг асл илдизи қиморнинг қонунийлаштирилиши эканига тўхталмаган. Мусулмонлар диёрида динимизда ҳаром қилинган йўл билан пул топишга рухсат берилар экан, унинг салбий оқибатлари ҳали кўп бора юзага чиқаверади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.