Биз билмаган ҳақиқат: мусулмонлар қандай қилиб “террорчи”га айланди?
Юз бераётган воқеаларни таҳлил қилсак, кўпчилик мусулмонлар томонидан содир этилган барча террористик ҳужумларда Ғарбнинг ташқи сиёсати қолиб, нуқул Ислом динини айблаётганига гувоҳ бўламиз.
Боиси Ғарбнинг ташқи сиёсатини таҳлил қилиш ва унинг терроризм билан алоқадорлигини ўрганиш, содир этилган ҳужумларда Исломни айблашга нисбатан қийинроқ.
Ҳақиқатан, биз бугун “Ислом терроризми” деб атайдиган ҳаракатлар 1948 йилдан илгари ҳозиргидек овоза бўлмаган эди. Сабаби у пайтлари Ислом дунёси нисбатан барқарор бўлиб, мусулмонлар ўз мамлакатларида тинч-тотув яшар, Ғарб билан эмин-эркин савдо қиларди.
Ғарб фаластинликларнинг ҳуқуқларини очиқчасига топтаб, Исроилни ташкил қилгач, сионистлар ўзининг фитна ва қирғин қуролини ишга солди.
Ғарб кучлари Исроилни араб қўшниларидан доимий равишда ҳимоя қилиб келди, бу эса ўз навбатида оддий одамларда босқинчиларга қарши нафрат туйғусини пайдо қилди.
АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Исроилга қарши курашаётган мусулмонларни ўзининг ҳам душмани деб билди.
Исроил ўз чегараларини ҳимоя қилиш баҳонасида Яқин Шарқда уруш оловини ёқиш учун қатор ривожланган давлатларни, жумладан, АҚШни лоббичилик фаолияти орқали ўз йўриғига солди.
Бу жараёнда АҚШ сиёсатида улкан таъсирга эга бўлган сиёсий лобби ва кучли сионист яҳудийлари муҳим роль ўйнади.
Охир-оқибат сионистлар ва уларнинг яқин ҳамкорлари Яқин Шарқни нотинч минтақага айлантиришди. Шундан сўнг, ишғолчиларнинг зулмига дучор бўлган, яқинларидан айрилган ҳамда қалбида Ғарб ва Исроилга нисбатан қасос ўти ёнган мусулмонлар гуруҳи пайдо бўлди.
Исроил радикал сионизм ўчоғи бўлгани сабаб фаластинликларнинг уй-жойларини тортиб олиб, ўзларини таъқиб қила бошлади. Турли қуролли ҳужумлар ортидан қочқинга айланганларнинг аксари АҚШ ва Европага кўчиб ўтди.
Қочқинлардан баъзилари ўзлари учун хавфсиз бошпана топганидан қувонган бўлса, маълум бир қисми бошига тушган кўргуликлар ва бунинг сабабчиларини унута олишмади.
Бир томондан, улар энди тинчгина яшаб юрган юртининг вайрон бўлишига ҳисса қўшган мамлакатдан бошпана излашга мажбур бўлган эди.
Айниқса, сарсон-саргардонлик ва тазйиқлар даврида энг қадрли нарсалари ҳам тортиб олинган инсонларнинг радикаллашуви табиий ҳолат.
Аёнки, уларни душманларига нисбатан тажовузкор қилган нарса Ислом эмас, балки мустамлакачиларнинг ўзлари эди.
Аммо демократия ниқоби остида Ер юзида нифоқ уруғини сочганлар бу ҳақиқатни тан олишни истамади. Улар бир овоздан мусулмонларни “террорчи”, “радикал” деб аташга қарор қилишди.
Бугун ҳеч бир халқаро қонун-қоидаларга риоя этилмаган ҳолда, мусулмонларга тегишли уй-жойлар вайрон қилинмоқда. Ўз навбатида ҳақиқий террорчиларнинг қилмишларидан ғазабнок мусулмонлар сони ҳам ошиб боряпти.
Дунё тарихи ва воқеалар ривожидан ғофил одам буни тушунолмайди. Шу туфайли “Оҳ, бу одамларни террористга айлантирган Исломдир”, дейиш, Ислом душманлари яратган муҳит инсонларни шу куйга солаётганини тан олишдан осонроқ.
Қолаверса, бу АҚШ ва Исроил бошқарувидагиларни ҳам жазодан соқит қилади. Зеро, асл вазиятдан бехабар шахслар бармоқларини фитначиларга эмас, мусулмонларга қарата бигиз қилишади.
Албатта, ҳеч бир қўпорувчиликни оқлаб бўлмайди, бироқ ўзини онгли мавжудот деб ҳисоблайдиган инсонлар мавжуд вазиятни яхши тушунмоғи лозим.
“Бу Исломнинг айби!” деб айтиш ўқиб-ўрганишни истамайдиган, дангаса ёки содда кишига хос баҳонадир.Энг ёмони, айрим мусулмонларнинг ҳам шундай фикр юритиши ҳақиқий жиноятчиларга дунёни вайрон қилишда давом этиш учун “яшил чироқ” ёқиш билан баробар.
Бугун ҳар қандай уруш қонунларига тупурган ҳолда мурғак болалар ва аёлларни ўлдираётган Исроил ва унинг кучли ҳамкорлари юритаётган ташқи сиёсат ҳам жаҳон ҳамжамиятини чалғитишга қаратилган. Ҳақиқатни англаш учун биздан бироз фикрлаш, билим, зеҳн, ақл-идрок талаб қилинади.
Х ижтимоий тармоғидаги “Цензурага учраган одамлар” саҳифасидан