06.01.2025 06:32

Туркияда Қуръони каримга ҳурматсизлик қилган йигит ҳибсга олинди

Туркиянинг Анталия вилоятида яқинда оламдан ўтган машҳур қўшиқчи Ферди Тайфурнинг мухлиси бўлган бир йигит Қуръони карим устига ўтириб, уни оёқлари билан босгани учун ҳибсга олинди. У ўз қилмишларини видеога олиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирган.

Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошлатилиб, видеопостдаги гумонланувчи шахс уйида қўлга олинган.

Бошқармадаги расмиятчиликлардан сўнг суд биносига юборилган гумонланувчи судя қарори билан ҳибсга олинган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.