04.01.2025 17:56

Исроил Ҳалабдаги ҳарбий заводларга ҳужум қилди

4 январь куни кечаси Исроил Ҳалаб вилоятида жойлашган Сурия мудофаа саноатига қарашли заводларга кенг кўламли ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

Бу ҳужум Суриянинг ҳарбий инфратузилмасини вайрон қилиш мақсадида олиб борилаётган узоқ муддатли кампаниянинг бир қисми экани айтилмоқда.

“Шом ФМ” радиосининг хабар беришича, бомбардимон вақтида Ҳалабдаги мудофаа вазирлиги заводлари ва ас-Сафира шаҳри яқинидаги тадқиқот маркази нишонга олинган. Ҳужумлар натижасида қанча зарар етказилгани ва қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаган.

Бу воқеаларга муносабат билдирган Россия президенти Владимир Путин Исроилнинг Суриядаги ҳаракатларини қоралади ва бундай ҳужумлар минтақавий мувозанатга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Путин, шунингдек, Исроилнинг Суриядаги геосиёсий манфаатлари ва ҳокимият ўзгаришларига бўлган таъсири ҳақида ҳам огоҳлантирди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.