Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 150 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.

▪️ Босқинчилар Жабалия, Нусейрат лагери ва Рафаҳга ҳужум қилди. Жумладан, шимолдаги Жабалия қочқинлар лагери ва Ас-Сафтавий туманига уюштирилган ҳужум оқибатида 20 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмди.

▪️ 24 соатида Исроил Ғазо секторида 9 маротаба оммавий қотиллик содир этиб, 124 кишининг ўлимига сабабчи бўлди, 210 киши жароҳатланди.

▪️ Бутун уруш давомида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 534 кишига, ярадорлар сони эса 71 920 нафарга етди.

▪️ Исроил авиацияси Ғазо сектори марказидаги Дайр-Балаҳ шаҳрида гуманитар юк машинасига зарба бериши оқибатида инсонпарварлик ёрдамини олаётган 9 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди.

▪️ Ғазо секторида очлик ва сувсизликдан яна икки нафар гўдак ҳалок бўлди ва улар сони 15 нафарга етди.

▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Рамаллаҳ, Женин, Ҳеброн, Наблус, Қалқиля ва Тулкармда фаластинликларни қўлга олиш учун кенг кўламли рейдлар уюштирди. 16 ёшли фаластинлик ўсмир ҳалок бўлди, 45 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинди.

▪️ Ироқ қаршилик кучлари Ҳайфа портидаги кимё заводига ҳужум қилди.

▪️ БМТ: Исроил 8 октябрдан бери Ғазода фаластинликларни очликдан ўтказмоқда. Очликнинг олдини олишнинг ягона йўли зудлик билан ўт очишни тўхтатишдир. Фалокатни тўхтатишнинг ягона йўли Исроилга қарши санкциялар қўллашдир.

▪️ Ливан Ҳизбуллоҳи Қатамун водийси, Юқори Жалила ва Ал-Маликия атрофидаги босқинчиларга артиллерия снарядлари билан ҳужум қилди.

▪️ Америкалик учувчи Исроилнинг АҚШдаги элчихонаси олдида ўзини ёқиб юбориши ортидан АҚШ вице-президенти Камала Харрис шундай деди: “Биз Ғазо секторида ҳар куни кўраётган нарса қирғинчи, лекин зудлик билан сулҳ эълон қилиниши керак. 

Мавзуга алоқадор