Бомбаланаётган Ғазо: 151-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 151 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
▪️ Босқинчилар Ғазо шимолидаги Зайтун
минтақаси, Нусейрат лагери, Жабалия, Хон Юнис ва Байт Лаҳияга зарба берди. Хон
Юнисда биргина Ал-Фақавий оиласидан 16 киши вафот
этди.
▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар Ханан Баргутини яна ҳибсга олишди, у ноябрь ойида маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган эди.
▪️ Ҳусийлар
Қизил денгизда АҚШ кемасига ҳужум қилганидан бир неча соат ўтиб Араб денгизидаги MSC SKY кемасига ҳам ҳужум
уюштирди.
▪️ Ҳизбуллоҳ:
Ғарбий Жалиладаги ишғолчиларнинг позицияларига Катюша ракеталари билан 30 та
зарба бердик.
▪️ 100 дан
ортиқ австралиялик адвокатлар Ғазодаги геноциднинг шериги сифатида Австралия бош вазири Энтони
Албанесега қарши Халқаро судга петиция топширмоқда.
▪️ ЮНРВА
раҳбари: Атиги беш ой ичида Ғазода дунёнинг исталган жойидан кўра кўпроқ
болалар, кўпроқ журналист, кўпроқ шифокор ва кўпроқ БМТ ходимлари ҳалок бўлди.
▪️Босқинчилар Ливан жанубига зарба бериб, 3 нафар тиббиёт ходимини ўлдирди.
▪️ Боливия:
Халқаро судда Исроилга қарши ишида Жанубий Африкани қўллаб-қувватлаш учун бир
қанча давлатлар билан ҳамкорлик
қиляпмиз.
▪️ Босқинчилик
биржаси раҳбари: Исроил қашшоқ давлатга айланмоқда. Хорижга капиталнинг чиқиб
кетиши юқори.
▪️ Туркия
Миллий разведка бошқармаси Истанбулда Исроилнинг Моссад разведка хизматига
маълумот сотишда гумонланаётган 7 киши, жумладан, маҳаллий телеканалларга
мунтазас равишда тонгги дастурларга меҳмон сифатида таклиф қилинган собиқ
давлат ходими Хамза Турхан Айберк қўлга олинди.