Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон ҳомийлигида 21-27 май Турк ошхонаси ҳафталиги муносабати билан президент қароргоҳида “Асрий таъмлар учрашуви: Етти минтақада Турк ошхонаси” дастури ташкиллаштирилди. Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Туркиянинг биринчи хоними глобал озиқ-овқат тизимлари натижасида маҳаллий ошхоналар таназзулга юз тутаётгани, шу билан биргаликда, жамият саломатлигига ҳам катта хавф вужудга келаётганини таъкидлади.

Эмине Эрдўғон хоним ўз нутқида Онадўлининг минг йиллар давомида барпо бўлган унумдор ўлкаларига тўхталиб: "Онадўли инсоният, цивилизация ва маданий тараққиётининг илм банки кабидир. Илк уруғлари ўн минглаб йиллар олдин ерга қадалган аждодлар маконидир. У бир хил тариф билан минг йиллар давомида бир хил осмон остида, бугунги кунда эса бир хил тарифлар билан пиширилган қадимий рецептлар мамлакатидир", - деди.

Аждодлардан мерос бўлиб қолган ошхона хазинаси ўтмиш цивилизацияларининг минг йиллик урф-одатлари, Онадўли салжуқийлари ва Усмонлиларнинг бой императорлик анъаналарини қориштириш натижасида дунёга келганини таъкидлаган Эмине Эрдўғон: "Асрлар давомида асосда инсон бўлган цивилизация ғояси Турк ошхонасининг пештахталарида қайта ишланиб, миллий ҳарактерларимизни ҳам шакллантирган. Танамиз каби қалбларимизни ҳам бирлаштирган бу дастурхонлар ҳамжиҳатлик ва баҳам кўриш руҳимизни озиқлантирмоқда. Дунёга келишдан ўлимга қадар, қувончдан қайғуга қадар бир қанча хотираларимиз, бу дастурхонларнинг хилма-хиллиги ва бирлаштирувчи кучи билан тожланган", - дея қайд этди.

Турк ошхонаси дунёнинг машҳур ошхоналари орасида дунёга жуда кам мазали рецептларини очганига эътибор қаратган Эмине Эрдўғон: “Мақсадимиз ошхонамизни дунёга муносиб тарзда танитиш ва биз эга бўлиб турган маданий бойлигимизни сақлаб, келажакка лойиқ ҳолда олиб боришдир ва шу билан бирга, бизни 2021 йилда қадрли академиклар ва уста ошпазлар билан бирлаштирди. “Асрий рецептлар билан Турк ошхонаси” китобини нашр этиш орқали биз нафақат ошхона маданиятимизни таништирдик, балки чиқиндисиз ва барқарор рецептларимизни ҳам халқимиз ва бутун инсоният манфаати учун таклиф қилдик”, - дея маълумот берди.

"Маҳаллий ошхоналарнинг асл рецептларини сақлаб қолишимиз керак"

Турк ошхонасига бағишланган 21-27 май ҳафталиги турк ошхонасини муносиб тарзда тарғиб қилиш учун ноёб имкониятлар тақдим этганига диққат қаратган Эмине Эрдўғон барча тегишли муассасалар ва халқнинг қўллаб қувватлаши билан бу ҳафтанинг ҳар қандай миллат одами билан умумий дастурхон атрофида анъанавий учрашувга айланиши ҳақидаги тилакларини билдирди. Эмине Эрдўғон, жумладан, шундай деди:

“Биз глобаллашув натижасида маҳаллий ошхоналарнинг асл рецептларини вужудга келган маданий беқарор иқлимдан ҳимоя қилишимиз керак. Зеро, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз глобал озиқ-овқат тизимларига берилиб кетар экан, фақатгина ўзига хос маданиятлар эрозияланмайди, балки овқатланиш ва ичимлик ичиш ҳам завқланиш фойдасиз истеъмолга айланади ва бора-бора аста-секин соғлиғимизни йўқотамиз”.

Биринчи хоним Эрдўғон озиқ-овқатларнинг табиийлигини йўқотишнинг инсонга жисмоний зарари билан бирга маънавий зарари ҳам борлигини таъкидлаб, шундай давом этди:

"Дастурхонлар тез пишувчи газаклар билан алмаштирилса, ҳис-туйғулар сўнади, сезгирлик пасаяди, халқлар ўзига хослигини йўқотиб, бир-бирига ўхшаш бўла бошлайди. Қалбларни анъанавий дастурхонлар ҳам тўйиндириб қўяди. Овқат пишган уй ҳақиқий уйга айланади, янги нон ҳиди эса ишонч бахш этади. Ўчоқнинг тутуни тинчлик ва осойишталикнинг асосидир. Туркия ўлароқ жамиятимиздаги ҳар бир гуруҳни бир неча аср давомида таъсир қилган кўплаб мамлакатлар халқлари билан бир дастурхон атрофида бирлаштирган, чуқур илдиз отган ошхона маданиятига эга бўлишнинг қийматини биламиз ва озода, соғлом, маҳаллий ва асл озуқалардан фойдаланиш бутун инсониятнинг ҳуқуқига эга бўлишига ишонамиз."

Эмине Эрдўғон истеъмол қилинган, ичилган ёки озиқа бўлган ҳар қандай озиқ-овқат аста-секин табиийлигини йўқотиб, заҳарли ҳолатга айланиб қолаётганини таъкидлаб, микропластмассалар ҳаттоки она сутида ҳам борлигини, тоза озиқ-овқатга эга бўлиш ҳуқуқи янада долзарброқ аҳамият касб этганини таъкидлади.

Бу борада Эмине Эрдўғон хорижда ўтказиладиган Турк Ошхонаси ҳафталиги нишонланмалари учун дунёнинг энг соғлиққа фойдали ошхоналаридан бири сифатида танилган "Эге ошхонаси"ни танлашни қимматли деб топганини маълум қилди ва "Генетик жиҳатдан барбод бўлмаган, аждодларимиз уруғи билан тупроқни заҳарламаган, органик ўғитлар етиштирилиб, кимёвий моддалар билан ифлосланмасдан дастурхонимизга етиб келиб, шифобахш рецептлар билан тайёрланган маҳсулотлардан бутун инсониятнинг фойдаланишига умид қиламан”, деди.

Биринчи хоним Эрдўғон турк ошхонасининг аҳамиятига тўхталар экан:

Турк ошхонаси - меҳнат ва сабр-тоқат бирлашганда юзага келадиган мўъжизанинг номи.  Ер ҳайдайдиган, уруғ экадиган, кўчат ўтқазадиган, ҳосилни ўрганадиган, хамир қорадиган, уни ёядиган ва бошқа барча моҳир қўлларнинг ҳамкорликдаги ишидир. Мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳрида маҳсулот билан акс этган ва қалбимизни шакллантирган инсон ҳикояси мавжуд. Географик кўрсаткичи билан рўйхатга олинган маҳсулотлар билан биз ўзлигимизни шакллантирадиган ҳикояларни ҳам ҳимоя қилган бўламиз. Чунки географик кўрсаткич ерда акс этган барча жамғармаларни қамраб олади. Маҳсулотларимиздан ҳар бири алоҳида қимматли ва қадрли бўлган янги халқаро брендлар пайдо бўлишига чин дилдан умид билдираман ва шуни билишингизни истайманки, мен маҳаллий маҳсулотларни қайси мамлакатда бўлишидан қатъи назар ҳимоя қилишга қаратилган ҳар қандай лойиҳани чин дилдан қўллаб-қувватлайман." дея таъкидлади.

Эмине Эрдўғон Маданият ва туризм вазирлигининг турк маданиятининг ёрқин гавҳари бўлган Турк Ошхонасини тарғиб қилиш ва унинг қадриятларини асраб-авайлашда муҳим вазифалари борлигига эътибор қаратди ва барча вазирлик ходимларига “Асрий рецептлар билан Турк ошхонаси” китоби ва Турк ошхонаси ҳафталиги байрамларидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Турк ошхонасининг маҳаллий ва глобал миқёсда муносиб қийматга етиши учун тадбирлар уюштирган ҳокимлик, бошқарма ва хорижий вакилларга ўз миннатдорчилик билдирган Эмине Эрдўғон: “Президент ҳузуридаги Коммуникация бошқармасини бу йилги тадбирлар доирасида амалга оширган, Гўбеклитепедан бугунги кунимизгача тортиб, ерларимизнинг “тўлиб-тошган, лекин тўкилмаган, ортиб бораётган, аммо камаймаган” унумдорлигини ўртага чиқарган ушбу кўргазма билан чин қалбимдан табриклайман", деди.

Ўз нутқида Исроил ҳужумлари остида Фаластиндаги воқеаларга ҳам тўхталган Эмине Эрдўғон: "Сизга эслатиб ўтмоқчиманки, Фаластиндаги ваҳшийликнинг маданий қирғинни ўз ичига олганини, бир миллатни кийимидан тортиб егулигигача, тарихий биноларидан тортиб табиий гўзалликларигача ҳар жиҳатдан йўқ қилишга уринишлар қилинмоқда. Исроил худди товус патларини олиб, ўзининг устига ёпишмоқчи бўлган қарғанинг ҳикоясидаги каби Фаластиннинг маданияти, тарихи ва ошхонасини очиқдан-очиқ ўғирламоқчи бўлса ҳам, ҳақиқатни баралла айтишда давом этамиз”, деди.

 Эмине Эрдўғон барча инсонларнинг бир дастурхонда тинчлик ва ҳамжиҳатликда, ўзаро хилма-хилликларини сақлаган ҳолда бир дастурхон атрофида жамланишлари тилакларини ҳам билдирди.

Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун, Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, элчилар ва уларнинг турмуш ўртоқлари гастрономия соҳасидаги профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган тадбирда турк ошхонасининг анъанавий, соғлиққа фойдали ва чиқиндисиз маданий мерос ва турк ошхонасининг бойлигини етказиб берувчи видеоролик намойиш этилди.

Туркиянинг 7 вилоятининг маданий мероси ва ошпазлик маданияти намойиш этилди

Эмине Эрдўғон дастурдан олдин президент ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Алтун ва маданият ва туризм вазири Эрсой билан президент ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси томонидан уюштирилган Туркиянинг табиий, маданий гўзалликлари, иқлими ва географик хилма-хиллиги билан қадимги цивилизациялардан мерос 7 минтақанинг ошпазлик маданияти намойиш қилинган кўргазма ва рақамли намойиш майдонини зиёрат қилди.

Эгейдан Шарқий Онадўлига, Қора денгиздан Марказий Онадўлигача бўлган турли географик минтақаларнинг табиий ва маданий мероси ва қишлоқ хўжалиги хилма-хиллигини акс эттирган Президент Қароргоҳи Кўргазмалар Залидаги маҳсулотларни кўздан кечирган Эмине Эрдўғон масъуллардан маълумот олди.

Тажриба институтларининг анъанавий ҳунармандчилиги билан ишланган маҳсулотлар ҳам кўргазмадан жой олган

Кўргазмада Эмине Эрдўғон ўз ҳомийлигидаги "Тўқима атлас" лойиҳаси доирасида ишини орттирган Тажриба институтлари томонидан тайёрланган Туркиянинг Турк ошхонаси ва дастурхон маданиятини акс эттирувчи анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

21 географик ҳудуд кўрсатилган маҳсулотлар ҳам кўргазмага қўйилди

Тадбирнинг фойе майдонида Эмине Эрдўғон ўзлари тегишли минтақада маданият, туризм ва иқтисодиёт каби кўплаб соҳаларга таъсир кўрсатиб, қўшимча қиймат яратадиган Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтган 21 та географик ҳудуд кўрсатилган маҳсулотларни ўз ичига олган стендларни ҳам зиёрат қилди.

Бу стендларда Газиантеп пахлаваси, Айдин анжири, Малатя ўриги, Айдин ерёнғоғи, Милас зайтун мойи, Байрамич меваси, Ташкўпру саримсоғи, Гиресун дўмбоқ ёнғоғи, Антакя ширинлиги, Суруч анори, Чағлаянжерит ёнғоғи, Гемлик зайтуни, Эдремит зайтун мойи, Милас ёғли зайтун, Аяш помидори, Эдремит кўрфази яшил чизиқли зайтуни, Мараш кукуни ва Эзине пишлоғи ҳам киритилган.

Шунингдек, тадбирда ўтмишдан келажакка мерос бўлиб қолган аждодлар уруғлари ҳам намойиш этилди.

Тадбир доирасида меҳмонларга локум, турк қаҳваси ва бўза ичимликлари тортилди.

Кўргазмага 1 ой давомида ташриф буюриш мумкин.

Мавзуга алоқадор