2023 йил якунлари бўйича Туркия аҳолиси «кекса» бўлган давлатлар тоифасига кирди, дея хабар қилмоқда Anadolu.

БМТ таснифига кўра, қарияларнинг умумий аҳолисидаги улуши 10 фоиздан ортиқ бўлган мамлакатлар демографик жиҳатдан «кекса» ҳисобланади.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, дунё аҳолиси тез қаримоқда. Маълумотларга кўра, Европа дунёдаги ўртача кексалар сони энг кўп бўлган минтақа бўлиб, улар аҳолининг 19 фоизини ташкил қилади.

Аҳолиси 85 миллион кишидан ошган Туркияда, бутун дунёда бўлгани каби, аҳолининг «қариши» тенденцияси кузатилмоқда.

Ўтган йил охиригача Туркияда 65 ёш ва ундан катта ёшдагилар улуши 8 млн 722 минг 806 кишини ташкил қилди.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб Туркияда қариялар улуши 12,9 фоизга, 2040 йилга бориб 16,3 фоизга, 2060 йилга бориб эса мамлакат умумий аҳолисининг 22,6 фоизига етади.

Мавзуга алоқадор