Татаристон пойтахтидан Адлерга кетаётган поезднинг “КАМАЗ” юк машинаси билан тўқнашуви натижасида камида 140 киши, жумладан, 33 нафар бола турли тан жароҳатлари олди, дея хабар бермоқда Shot телеграм канали.

Тахминларга кўра, Волгоград яқинида содир бўлган автоҳалокатга қум ортилган юк машинаси ҳайдовчиси сабаб бўлган – у 43 ёшли Асланбек У. бўлиб, боши ва оёқларидан оғир жароҳат олган. Унинг машинаси темир йўл кесишмасида тиқилиб қолган ва поезд машинистининг шошилинч тормози тўқнашувнинг олдини олишга ёрдам бермаган.

Сўроқ пайтида юк машинаси ҳайдовчиси "кесишмадан олдин секинлашишга улгурмаганини" айтди. Оммавий ахборот воситалари Калининград қурилиш компаниясига тегишли бўлган “КАМАЗ”да жарималар йўқлигига эътибор қаратмоқда.

Қайд этилишича, поездда жами 803 нафар йўловчи бўлиб, уларнинг аксарияти уюшган тарзда таътилга кетаётган болалар бўлган. Фожиа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳозирда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга алоқадор