29 август куни Олмаота ихтисослаштирилган туманлараро суди Гулмира Сатибалдини 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. У Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев жиянининг собиқ рафиқаси ҳисобланади.

Суд Сатибалдини қариндоши ва собиқ бизнес шериги Абай Жунусовни 2019 йилда 165 кун давомида ўз иродасига зид равишда мажбуран изоляция қилганликда айбдор деб топди. Тергов маълумотларига кўра, шу йўл билан биринчи президентнинг собиқ келини тадбиркорни бир нечта компаниялардаги улушларидан воз кечишга мажбурламоқчи бўлган.

Маҳкуманинг собиқ ҳайдовчиси Мади Ботиршаев ҳам жазо олди – у шахсни мажбуран ушлаб туришга ёрдам берганликда айбдор деб топилди ва тўққиз йилга қамалди.

Бу Сатибалдига нисбатан чиқарилган биринчи ҳукм эмас. У аллақачон бир вақтнинг ўзида иккита қамоқ жазосини ўтамоқда – саккиз йилни бир нечта корхоналарнинг улушлари ва мулкларини ўғирлаш ҳамда ўзлаштиргани, етти йилни одам ўғирлаш ва жиноятга ёрдам бергани учун.

Мавзуга алоқадор