Ўтган ҳафтада қарийб 7,8 миллион намозхон кексалар ҳам имконияти чекланган ҳожилар учун мақбул шароитлар яратилган масжидда намоз ўқиди, деб ёзади IslamNews  GuslfNews’га таяниб.

Хорижлик зиёратчилар одатда Мадинага ҳаждан олдин ёки кейин ташриф буюришади. Минглаб зиёратчилар Ҳаж зиёрати учун муқаддас Макка шаҳрига жўнаб кетишдан аввал Мадина халқаро аэропортига қўнишади ва дастлаб масжидга бориб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) қабрини зиёрат қилишади.

Маълумот учун, шу ойда Саудия Арабистонида дунёнинг турли бурчакларидан 2 миллиондан ортиқ мусулмон Ҳаж зиёратини адо этиши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор