50 нафарга яқин ЖАРлик адвокатлар Исроилнинг Ғазодаги жиноятларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган АҚШ ва Британия ҳукуматларини судга беришга тайёргарлик кўрмоқдаАдвокат Викус Ван Ренсбург бошлаган ташаббус АҚШ ва Британиядаги адвокатлар билан ҳамкорликда жиноятга шерик бўлганларни фуқаролик судларида жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутади.

Охирги бир неча ҳафтадан бери турли давлатлар ва Халқаро жиноий судга исроиллик жиноятчилар ва уларнинг тарафдорларини жавобгарликка тортишни талаб қилиб мактублар ёзган Ренсбург ҳамда унинг ҳамкасблари АҚШ ва Британия ҳукуматларига қарши даъво қўзғатишга тайёргарлик кўрмоқда.

"АҚШ энди содир этган жиноятлари учун жавоб бериши керак", - деди Ренсбург Anadolu мухбирига жараён тафсилотларини тушунтирар экан. Унинг таъкидлашича, бу борадаги фикрини билдирганидан сўнг атрофидагилардан катта ёрдам олган.

"Вақт ўтиши билан кўплаб адвокатлар тергов ўтказишга ва бизга қўшилишга қарор қилишди. Қўшилганларнинг кўпчилиги мусулмонлар, лекин мен эмас. Улар бу ишга ёрдам бериш масъулиятини ҳис қилишмоқда, мен ҳам содир бўлаётганлар нотўғри эканини англаб турибман. У ерда кўрганларимга ишона олмайман”, - дея қўшимча қилди адвокат.

У ҳеч кимнинг АҚШни содир этган жиноятлари учун сўроққа тутмаётгани ва бу масалага кераклича аҳамият берилмаётганига эътибор қаратди ва Ироқда содир бўлган воқеалар бунга мисол эканини айтди.

Ренсбург Фаластинда содир этилаётган жиноятлар қонуний жараённи бошлаш учун идеал сценарий деб ўйлашларини билдириб, "АҚШ жиноятни содир этиш учун кўпроқ пул ва кўпроқ манба сарфлаш билан банд. Ҳеч ким тўхта, етади, демаяпти", - деди.

Адвокат ЖАРнинг Халқаро судда Исроилга қарши очган геноцид иши ўзлари учун қўлланма бўлиши, ишнинг натижаси ва БМТда ташланадиган қадамларга кўра жараённи бошлашларини маълум қилди.

Суд жараёни ЖАР фойдасига якунланса, натижани қабул қилмаса ҳам, АҚШнинг санкцияга дучор бўлиш эҳтимоли борлигига эътибор қаратган Ренсбург бунинг Жо Байден маъмуриятига қарши очиладиган ишни кучайтиришини таъкидлади.

Ренсбург АҚШ ва Англиядаги адвокатлик фирмаларига мурожаат қилиб, тайёргарлик кўраётганларини билдирган.

Германиянинг бугун ҳам Германия томонидан содир этилган геноцид жинояти учун товон тўлашда давом этаётганини эслатган Ренсбург "АҚШ энди содир этган жиноятлари учун жавобгар бўлиши керак. Масъулиятини бўйнига олиши лозим", - деди. 

Ренсбург 2000 йилларда АҚШнинг собиқ президенти Жорж Бушга нисбатан ҳам шунга ўхшаш иш очилганига диққат қаратиб, бир жамоа бўлиб ишлаган ҳолда хорижда жараённи муваффақиятли амалга ошира олишларига ишонишларини билдирди.

Айни пайтда 47 кишидан иборат адвокатлар гуруҳи ўтган ҳафта АҚШ ва Британия ҳукуматлари раҳбарларига очиқ хат ёзиб, жавобгарликдан қутулиб қола олмаслигини билдирган.

Мавзуга алоқадор