27 октябрдан бери илк бор Исроил ҳарбий техникаси Ал-Таввом ва Ал-Карама маҳаллалари, шунингдек, Ғазо сектори шимолидаги Ал-Рашид хиёбонидан тўлиқ олиб чиқилди.

Бундан ташқари, Исроил қўшинлари Ғазо шаҳри шимоли-ғарбидаги жамоалардан, жумладан Эмнийет, Ал‑Маоусси, Баҳлул ва Ар‑Рашиддан ҳам чиқиб кетди.

Исроил армияси чекинганидан бир неча соат ўтгач, минтақа аҳолиси можаро бошланганидан бери эксклавда қолдиришга мажбур бўлган уйлари ва мулкларини текшириш учун қайтди.

Улардан баъзилари «Анадолу» нашрига 2023 йил 27 октябрда Исроилнинг қуруқликдаги амалиётлари бошланганидан буён минтақага биринчи марта бориш имкони бўлганини айтган.

2023 йил 27 октябрда Исроил армияси Ғазо шаҳрига, шунингдек, эксклав шимолидаги бир қатор туман ва маҳаллаларга қуруқликдан ҳужум бошлаган эди.

2023 йил декабрь ойидан бошлаб ҳарбийлар Ғазо шаҳрининг шимолий ҳудудларидан техникани босқичма-босқич олиб чиқа бошлади. Жорий йилнинг январь ойи бошида қўшинлар Ғазо сектори шимолидаги бир қатор туман ва маҳаллалардан техникани олиб чиқишни бошлади.

Таъкидлаш ўринлики, Исроил қўшинлари ўз ортидан вайронлар қолдирган. Уйлар, инфратузилмалар, йўллар қарийб бутунлай йўқ қилинган. ВВС маълумотларига кўра, Исроил ҳужумлари натижасида бутун Ғазо сектори бўйича 144 мингдан 175 мингтагача бино вайрон қилинган. Бу барча иншоотларнинг 50‑61 фоизи демакдир. 

Мавзуга алоқадор