Ливанлик судья Наваф Салам Халқаро Суднинг янги раиси, "Ғазо геноциди" иши бўйича чиқарилган барча қарорларда Исроилни ёқлаб овоз берган угандалик судья Жулиа Себутинде эса раис ўринбосари этиб сайланди.

Халқаро суд собиқ раиси судья Жоан Донохью ва собиқ ўринбосари россиялик Кирилл Геворкян ваколатлари тугаганидан кейин Халқаро суд судьялари ўртасида яширин овоз бериш йўли билан янги раис ва унинг ўринбосари 3 йил муддатга сайланди.

15 судьядан иборат Халқаро суднинг ҳар бир судьяси тўққиз йиллик муддатга хизмат қилади. Ёзма қоида бўлмасада, амалда судьялар орасида раис ва раис ўринбосарлари лавозимлари ротацияси мавжуд.

Барча резолюцияларда Исроилни ёқлаб овоз берган

Судья Салам 2018 йилнинг 6 февралида Халқаро судда ўз лавозимини эгаллаган ва Халқаро судга киришдан олдин у Ливаннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили бўлган.

Себутинде эса 2012 йил 6 февралда Суд аъзоси бўлган. Халқаро судга аъзо бўлишдан олдин  Серра-Леоне учун махсус судда судья бўлиб ишлаган.

Угандалик судья 26 январь куни Ғазо секторидаги «геноцид» бўйича Жанубий Африка томонидан қўзғатилган иш бўйича барча кўрсатмаларни қабул қилиб, Исроилни ёқлаб овоз берган эди.

Мавзуга алоқадор