Чунки Фаластиннинг хоҳиш иродасини ифода этиб, уни озод ва мустақил давлат ташкил топишига ҳаракат қилмоқда.Маълумки, Ғазода ҲАМАС ташкилоти 2007 йилда гарчи Фаластинда кўпчиликнинг овозига эга бўлиб, ҳукумат қурган бўлса ҳам Ғарбнинг 200 Сиёсати оқибатида бу ҳукумат тан олинмади.

Ҳозирда ўша 2006 йилдан бери Ғазо минтақасини ўз назоратида сақлаб келади ва унинг аҳолисининг эҳтиёжларини имкон етганча қондириб келишга ҳаракат қиляпти. Ўша ердаги яшовчи халқ ҲАМАСни қўллаб-қувватлашяпти. 

Мусулмонлар бўлаётган воқеаларга ва ҲАМАСга нисбатан қандай позицияда бўлиши керак?

Дунёнинг қаерида бўлмассин, мусулмон доимо золимнинг қаршисида, мазлумнинг ёнида туриши керак. Динимиз шунга буюради. ҲАМАС золимга қарши курашаётгани боис, Фаластин озодлиги ва тинчлигини қўллаб-қувватлаймиз. Адолатсизлик йўли билан 1948 йилда ташкил топган Исроил давлати ва Фаластин ўртасидагиқонли урушлар тўхтамаяпти. 
Дунё сиёсатчиларнинг фикрича, урушни 1967йилдаги чегаралар ҳудудида икки Фаластин ва Исроил давлатини тузиш давлат тузиш орқали тўхтатилади. Аммо бу ечим Исроилни қониқтирмайди, сабаби  кўплаб босиб олинган ҳудудларни Фаластинга қайтариб бериш керак бўлади. 

Мавзуга алоқадор