Эронда сайловларни назорат қилувчи Ислом Республикаси Қўриқчилар кенгаши президент Иброҳим Раисийнинг кутилмаган ўлимидан сўнг 28 июнга белгиланган президентлик сайловларида қатнашиш учун рўйхатга олинган 80 нафар номзодан 6 нафарини танлаб олди. Сараланганлар асосан консерваторлар бўлиб, фақат битта ислоҳотчи ўз номзодини қўйиши мумкин, деб ёзмоқда Middle East Eye.

Эрон парламентида Табриздан вакил Масуд Пезешкиан 2022 йил сентябрида полиция ҳибсхонасида 22 ёшли курд аёл Маҳса Аминийнинг ўлими сабаб бўлган умуммиллий норозилик намойишлари чоғида ҳукуматнинг шаффоф эмаслигини танқид қилди. 

Мостафа Поурмохаммади

 Шунингдек, мамлакатнинг собиқ ички ишлар вазири ва собиқ адлия вазири Мустафо Пурмуҳаммадий, Теҳрон мэри Алиризо Законий, вице-президент Амир-Ҳусайн Ғозизода-Ҳошимий, парламент спикери Муҳаммад-Бағир Ғолибаф, Эрон Хавфсизлик кенгаши аъзоси Саид Жалилий ҳам сайловларда қатнашади. Ўз номзодини илгари сурган бир қатор юқори мартабали шахсларга сайловда қатнашишга рухсат берилмади. Жумладан, Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам ўз номзодини илгари сурган эди.

Амир Ҳусайн Ғозизода-Ҳошимий

Масуд Пезешкиан

Алиризо Законий

Муҳаммад-Бағир Ғолибаф 

Саид Жалилий

 Тўрт нафар аёл ҳам номзод сифатида рўйхатдан ўтган, аммо 1979 йил Ислом инқилобидан кейин ҳар бир президентлик сайловларида бўлгани каби якуний рўйхатдан чиқариб юборилган.

Эрондаги ислоҳотчиларнинг айтишича, консерватив президент Раисий 19 май куни вертолёт ҳалокатида вафот этганига қарамай, унинг фракцияси ҳокимиятни сақлаб қолиши мумкин.

Мавзуга алоқадор