Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 123 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.

24 соат давомида босқинчи Исроил Ғазо секторидаги Рафакси (бу ерда бир миллиондан ортиқ қочқинлар бор), Хон Юнис ва шимолий ҳудудларига шафқатсиз зарбалар берди. Кун давомида босқинчилар 13 та қирғин содир этди, 113 киши ҳалок бўлган, 205 киши яраланган.

7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида 27 478 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди, 66 835 фаластинлик яраланди.

▪ ЮНИСEФ: Рафах шаҳрининг йўл ва кўчаларида 1,3 миллионга яқин аҳоли, жумладан, 610 мингга яқин болалар яшамоқда.

▪ ЖССТ: Ғазо шимолидаги Аҳли касалхонаси, унинг атрофида жанглар кучайганлиги сабабли Шифа касалхонасининг аҳволи ёмонлашганидан сўнг ярадорлар оқимини қабул қилди. Аҳли касалхонаси ходимлари ҳолдан тойган, беморлар вақтинчалик хоналарда даволанмоқда.

▪ Босқинчилар Ғазо шимолида гуманитар ёрдам учун навбатда кутаётган фаластинликларга ўқ уздилар.

▪ Босқинчилар Ғазонинг шимолий қисмига йўл олган UNRWA озиқ-овқат юк машинасига ҳужум уюштирди.

Мадрид UNRWAни қўллаб-қувватлашда давом этишини ҳамда агентликка қўшимча 3,8 миллион доллар ёрдам юборишини маълум қилди.

▪ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида босқинчилар Наблус, Женин, Ерихо, Қалқиляга бостириб кириб, фаластинликлар ҳибсга олинди. Хевронда икки нафар 14 ёшли бола ҳибсга олинган.

▪ Яманнинг Ҳудайда ғарбида Ҳуссий дронлари ҳужуми натижасида Британия юк кемаси зарар кўрди. Шунингдек, Яман ҳарбий кучлари Қизил денгизда Америка ва Британия кемаларига ҳам ҳужум қилди.

▪ Хитойнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги делегати: Яқин Шарқда кескинликнинг кучайишига асосий сабаб Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилинмагани.

▪ Босқинчи оммавий ахборот воситалари: Исроил ҳарбийлари яқин ҳафталар ёки ойлар ичида Ливанга қуруқликдан бостириб киришга тайёрланмоқда.

▪ Байден Исроилга ёрдам беришда қонун лойиҳасига қарши вето ҳуқуқидан фойдаланишини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор