Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 147 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.

▪️ 24 соат давомида босқинчилар Ғазо марказидаги Буриж лагерига, Хон Юнисдаги кўчирилганлар жойлашган мактабга ва Рафаҳга ҳужум қилди. Кун давомида 193 киши ҳалок бўлди.

▪️ Газода гуманитар ёрдам тарқатиш чоғида содир бўлган қирғин, натижада босқинчилар томонидан 112 киши ҳалок бўлган, 760 дан ортиқ киши жароҳатлангани жаҳон ҳамжамиятини ҳайратда қолдирди.

▪️ 7 октябрдан буён Ғазо секторида Исроил томонидан ўлдирилган фаластинликлар сони 30 228 нафарга етди. Уларнинг 13230 нафари болалар. Шунингдек, 71 377 киши жароҳатланди.

▪️ Ғазода очлик ва сувсизликдан яна 7 нафар бола ҳалок бўлиб, уларнинг умумий сони 13 нафарга етди.

▪️ Ғарбий Соҳилда Ал-Қудс бригадалари Женин тумани Ал-Фаввара ўқида босқинчилар билан жангга киришди. Босқинчилар Хеврон ва Қалқиляга бостириб кирди ва икки фаластинлик ҳалок бўлди.

▪️ Исроил Керем-Шалом НЎП орқали Ғазо секторининг турли ҳудудларида қўлга олинган 60 нафар маҳбусни озод қилди.

▪️ Ливанда Ҳизбулллоҳ томонидан Исроилнинг Метула, Ҳула, Гажар, Шебаа туманларига зарбалар берилди.

▪️ АҚШ Хавфсизлик Кенгашининг Исроилни гуманитар ёрдам кутаётган фаластинлик тинч аҳолига ҳужум қилганликда айблаган баёнотини блоклади.

▪️ Франция президенти: Ғазодаги вазият аянчли, тинч аҳоли ҳимоя қилиниши, инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш учун зудлик билан сулҳ ўрнатилиши керак.

▪️ Португалия ташқи ишлар вазири: Ғазода ёрдам кутаётган 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганидан қаттиқ ҳайратдаман. Биз яна бир бор Халқаро суднинг чораларига мувофиқ зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирамиз.

▪️ Қаршилик кучлари Хон-Юнис шарқида босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда. Кеча ишғолчилар яна бир бригадани ушбу ҳудуддан олиб чиқиб кетди.

Мавзуга алоқадор