"Мен туфайли шаҳодат келтирадиган ҳар бир киши менга баракадир ва мен бунга муҳтожман. Шаҳарни мусулмон юртига айлантирайлик, ҳақиқатга айлантирайлик, Аллоҳ буюкдир!" - деб ёзди у Instagram саҳифасига. 

25 ёшли Куандо АҚШнинг Жоржия штати Саванна шаҳрида туғилиб ўсган. Болалигида мусиқага қизиқиш билдирган. У ўсмирлик даврини вояга етмаганлар учун қамоқхонада ўтказган ва охирги марта 2017 йил октябрь ойида озодликка чиққан. 

Ўша пайтда у тўлиқ вақтини мусиқа билан ўтказишга қарор қилди. 2018 йил январь «Мотивация» ва «Жаннат» қўшиқларини чиқарди. Ҳар учала трек учун видеоклиплар Youtube’да миллионлаб обуначилар эътиборига тушди.

 У сўнгги йилларда ислом динига қизиқиши ортиб, мусулмонларнинг ҳаёти билан танишади ва Ислом динини қабул қилишга қарор қилади.

Мавзуга алоқадор