Исроилнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида олиб бораётган уруш жиноятлари бошланганига 144 кун бўлди. Куннинг асосий воқеалари дайжести.

▪️ 24 соат давомида Исроил босқинчилари Ғазо сектори маркази, Зайтун ва Рафах ҳудудларига ҳужумларни амалга оширди. Кун давомида 90 киши ҳалок бўлди, 164 киши жароҳат олди.

▪️ 7 октябрдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 29 782 кишига, яраланганлар сони эса 70 043 нафарга етди.

▪️ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ишғолчилар Наблус, Рамаллаҳ, Хеброн, Тубасга бостириб кирди. Босқинчилар уч нафар ёш фаластинликни ўлдирди. Шунингдек, ҳибсга олинганлар, жумладан, вояга етмаганлар ҳам бор.

▪️ ЮНРВА раҳбари: Ғазо шимолидаги одамлар анклав шимолида озиқ-овқат етишмаслиги туфайли очликдан ўлишдан қўрқиб, жанубга кўчиб ўтиш орқали ўз ҳаётларини хавф остига қўйишмоқда.

▪️ Байден: Фаластинликлар ўлими сони ортиб бораверса, Исроил бутун дунё бўйлаб ёрдамини йўқотиш хавфи бор.

▪️ ҲАМАС: Байден маъмурияти Ғазо аҳолисининг геноцидига қарши чиқиб, Оқ уй қаршисила ўзини ёқиб юборган америкалик учувчи Аарон Бушнелнинг ўлими учун жавобгардир.

▪️ Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазодаги очарчилик билан боғлиқ Швейцария ва Гаяна талабига биноан йиғилиш ўтказади.

▪️ Хусийлар денгиз остидан Исроилга ётқизилган тўртта сув ости оптик толали телекоммуникация кабелини йўқ қилди.

▪️Ливан Ҳизбуллоҳи Ал-Марж атрофидаги Жалилага 40 та ракета зарбаси берди ва Голан дивизиясининг штаб-квартирасини бомбардимон қилди.

▪️ Human Rights Watch ва Amnesty International Исроил Халқаро суднинг Ғазода геноциднинг олдини олиш учун зудлик билан ва самарали чоралар кўриш тўғрисидаги қарорига амал қилмаётганини билдирди.

▪️ Ал-Қассам бригадалари: Биз секторнинг жануби-шарқидаги босқинчилар гуруҳларини йўқ қилишга, Раим аҳоли пунктига зарба беришга ва Зайтун ҳудудидаги ҳарбий техникани йўқ қилишга муваффақ бўлдик.

Мавзуга алоқадор