Ғазода уруш бошланганига 150 кун бўлди: куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 150 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
▪️ Босқинчилар
Жабалия, Нусейрат лагери ва Рафаҳга ҳужум қилди. Жумладан, шимолдаги Жабалия
қочқинлар лагери ва Ас-Сафтавий туманига уюштирилган ҳужум оқибатида 20 нафар
фаластинлик ҳаётдан кўз юмди.
▪️ 24
соатида Исроил Ғазо секторида 9 маротаба оммавий қотиллик содир этиб, 124 кишининг ўлимига сабабчи бўлди, 210 киши жароҳатланди.
▪️ Бутун
уруш давомида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 534 кишига, ярадорлар
сони эса 71 920 нафарга етди.
▪️ Исроил
авиацияси Ғазо сектори марказидаги Дайр-Балаҳ шаҳрида гуманитар юк машинасига зарба
бериши оқибатида инсонпарварлик ёрдамини олаётган 9 нафар фаластинлик ҳалок
бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди.
▪️ Ғазо секторида очлик
ва сувсизликдан яна икки нафар гўдак ҳалок бўлди ва улар сони 15 нафарга етди.
▪️ Ғарбий
Соҳилда босқинчилар Рамаллаҳ, Женин, Ҳеброн, Наблус, Қалқиля ва Тулкармда
фаластинликларни қўлга олиш учун кенг кўламли рейдлар уюштирди. 16 ёшли
фаластинлик ўсмир ҳалок бўлди, 45 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинди.
▪️ Ироқ
қаршилик кучлари Ҳайфа портидаги кимё заводига ҳужум қилди.
▪️ БМТ:
Исроил 8 октябрдан бери Ғазода фаластинликларни очликдан ўтказмоқда. Очликнинг
олдини олишнинг ягона йўли зудлик билан ўт очишни тўхтатишдир. Фалокатни тўхтатишнинг
ягона йўли Исроилга қарши санкциялар қўллашдир.
▪️ Ливан
Ҳизбуллоҳи Қатамун водийси, Юқори Жалила ва Ал-Маликия атрофидаги босқинчиларга
артиллерия снарядлари
билан ҳужум қилди.
▪️ Америкалик
учувчи Исроилнинг АҚШдаги элчихонаси олдида ўзини ёқиб юбориши ортидан АҚШ
вице-президенти Камала Харрис шундай деди: “Биз Ғазо секторида ҳар куни
кўраётган нарса қирғинчи, лекин зудлик билан сулҳ эълон қилиниши керак.