Туркия АҚШ Мудофаа вазирлигига М107 гаубицалари учун 116 минг дона 155 мм ли снарядлар етказиб беради. Тегишли шартнома Туркиянинг Чорум шаҳрида жойлашган Arca Savunma компанияси томонидан имзоланди, дея хабар бермоқда Yeni Shafak нашри.

Ушбу снарядлар Вашингтон томонидан Украинага етказиб берилган снарядлар ўрнини эгаллаши керак.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Американинг Анқарадаги элчиси Жеффри Флейк Туркия АҚШга Украинага ёрдам туфайли камайлган ўқ-дорилар захирасини тўлдиришда ёрдам беришини айтган эди.

Мавзуга алоқадор