2 май куни тахминан соат 13:30 да Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Сўзоқ туманида музқаймоқ ортилган кичик юк машинаси 31 болани уриб юборди (видео).

«Кабар» миллий агентлиги хабарига кўра, ҳодиса Жерге Тал қишлоғида «Манас» достонини ўқиш бўйича умумхалқ акцияси ўтказилаётган вақтда содир бўлган.

Агентликнинг айтишича, қурбонлар 9 ёшдан 16 ёшгача бўлганлар. 12 нафар бола вилоят шифохонасига ётқизилган, 3 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Сузоқ туман касалхонасида 3 нафар, марказий шифохонада 8 нафар бола ётибди. Уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

11 нафар болага воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга жўнатилган.

Turmush.kg сайтининг хабар қилишича, ҳайдовчи болаларга бепул тарқатиш учун музқаймоқ олиб келган. Машинадан тушиб, мактаб директорига қўнғироқ қилмоқчи бўлганида автомобиль юриб кетган. Ҳайдовчиси ҳибсга олинган ва унга қарши жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга алоқадор