Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Қудра матбуот анжуманида Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари ҳақида маълумот берди.

Кудра 7 октябрдан бери ҳаётдан кўз юмганлар сонининг 17 997 нафарга, ҳужумларда яраланганлар сонининг эса 49 229 нафарга кўтарилганини билдирди.

Жумладан, Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги Исроил ҳарбий самолётлари Рафаҳ шаҳрининг Тел эс-Султон маҳалласидаги уйни бомбардимон қилганини билдирди. Ҳужумда 6 нафар фаластинлик, уларнинг аксарияти болалар, оламдан ўтди, кўп сонли одам тан жароҳати олди.

Нусейрат қочқинлар лагеридаги уйга уюштирилган ҳужумда эса 3 нафар бола, жами 5 киши ҳалок бўлди. Дейр эл-Белаҳнинг Эл-Басса минтақасига уюштирилган ҳужумда яраланганлар бор.

Шу билан бирга, ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Қуддусда 7 октябрдан бери Исроил кучлари ва яҳудий кўчманчилар томонидан уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 274 нафарга етди.

Мавзуга алоқадор